Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўз...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳақиқий қувват – жасаднинг қуввати ёки бошқаларни курашда енгадиган эмас, балки нафсини қатти...
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган кишини эшитиб қолиб:...
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир киши биродарини кўп ҳаё қилишдан қайтараётганини эшитиб қолдилар. Шунда Пайғамбаримиз унга ҳаё иймондан эканини...
Миқдом ибн Маъдий Кариб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўриши...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мўминларнинг бир-бирларига бўлган алоқаларини кучайтирадиган ва улар орасида муҳаббатни ёяд...
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир эҳсон ва бошқаларга фойдаси тегадиган сўз ва амалда ажр ва савоб борлигини хабар берм...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳга ва қайтиб тириладиган, амалининг мукофот ёки жазоси оладиган охират кунига иймон к...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Курашда ғолиб бўлган киши кучли эмас, балки ғазабланганда ўзини бошқара олган киши кучлидир», – дедилар.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биродарига ҳаё ҳақида танбеҳ бераётган кишини эшитиб қолиб: «Уни тек қўй! Ҳаё иймондандир!», – деганлар.

Миқдом ибн Маъдий Кариб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши бир биродарини яхши кўрса, унга яхши кўришини билдириб қўйсин», дедилар».

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин, ёки (бунинг иложи бўлмаса) жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини ҳурмат қилсин (унга озор бермасин). Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонининг ҳурматини жойига қўйсин», – дедилар.

Абу Зар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Яхшиликдан бирон нарсани ҳақир-арзимас санама, ҳатто биродарингга очиқ юз билан юзланишинг ҳам (яхшиликдир)», – дедилар.

Жарир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким инсонларни раҳм қилмаса, Аллох азза ва жалла ҳам уни раҳм қилмайди» –дедилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаброил алаҳиссалом менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия бердики, ҳаттоки уни меросга ҳам шерик қилармикан деб ўйлаб қолдим», –дедилар.

Абу Дардо разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади: "Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди".

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар».