Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Эй бандаларим! Мен...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда, Аллоҳ таоло, зулмни ўзига ҳаром қилгани ва уни бандалари орасида ҳам ҳаром қилганини баён қи...
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рабб азза ва жалладан ривоят қилиб шундай дедилар: «Дарҳақиқат, Алл...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни белгилаб қўйганини ва фаришталарга қандай ёзишни баён қилганини...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир киши: "Ё, Расулуллоҳ! Биз жоҳилият даврида қилган гуноҳларимиз эвазига жазо оламизми?!», –...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ислом динига киришнинг аҳамиятини баёнлаб бермоқдалар. Ким Ислом динига кириб, самимий бўлиб, содиқ...
Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ё Расулулллоҳ! Нима дейсиз, менинг жоҳилият даврида берган садақаларим, қулларни озод қилганим ва...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам агар кофир, Ислом динини қабул қилса, мусулмон бўлишидан илгари жоҳилият даврида қилган садақа ёки...
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қил...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг мўъминларга бўлган лутфи ҳамда кофирларга бўлган адолатини баён қилдилар. Мўминга к...
Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
«Эй бандаларим! Мен зулмни Ўзимга ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бир-бирларингизга зулм қилманглар.
Эй бандаларим! Мен тўғри йўлга йўллаганлардан бошқа ҳаммангиз адашгансиз. Мендан тўғри йўлни сўранглар, сизларни тўғри йўлга йўллайман.
Эй бандаларим! Мен ризқлантирганлардан бошқа барчангиз очсиз. Мендан ризқ сўранглар, сизларни тўйдираман.
Эй бандаларим! Мен кийим берганлардан бошқангиз яланғочсиз. Мендан кийим сўранглар, кийим бераман.
Эй бандаларим! Сизлар кечаю кундуз хато (гуноҳ) қиласиз. Мен барча гуноҳларни кечиргувчиман. Мендан гуноҳларингизни кечиришимни сўранглар, гуноҳларингизни кечираман.
Эй бандаларим! Менга зарар етказа олмайсиз, чунки зарарингиз етадиган даражада эмассиз. Менга фойда келтира олмайсиз, чунки фойда келтирадиган мавқеда эмассиз.
Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг тақводор одамдек бўлса ҳам, мулкимни асло кўпайтирмайди.
Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг фожир одамдек бўлса ҳам, мулкимдан бир нарсани камайтирмайди.
Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар ҳамма бир майдонга тўпланиб, Мендан сўраса, ҳар бир инсонга сўраганини берсам, мулким денгизга ботириб чиқарилган игнанинг учидаги сувчалик ҳам камаймайди.
Эй бандаларим! Амалларингизни ҳисоблаб қўяман. Сўнг уларнинг эвазини (мукофоти ёки жазосини) тўлиқ қилиб бераман. Ким яхшиликни топса, Аллоҳ таолога ҳамд айтсин. Ким ёмонликка йўлиқса, ўзидан бошқани айбламасин!»
Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рабб азза ва жалладан ривоят қилиб шундай дедилар: «Дарҳақиқат, Аллоҳ яхшилик ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра уларни (у ишларнинг қай бири яхши-ёмонлигини) баён қилди. Ким бир яхшиликни қилишга қасд қилса-ю, лекин уни бажармаса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида тўлиқ савоб ёзади. Агар (аввал) қасд қилиб, кейин (шу яхшиликни) бажарадиган бўлса, Аллоҳ унга Ўз ҳузурида ўнтадан етти юзтагача ва ундан-да кўп савоб ёзади. Агар (киши) бир гуноҳ-ёмонликка қасд қилиб, кейин унга қўл урмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида тўлиқ савоб деб ёзади. Агар унга (гуноҳга) қасд қилиб туриб, кейин қилса, Аллоҳ уни битта гуноҳ деб ёзади».
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Бир киши: "Ё, Расулуллоҳ! Биз жоҳилият даврида қилган гуноҳларимиз эвазига жазо оламизми?!», – деб савол берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мусулмон бўлгач яхши амалларни қилган бўлса, жоҳилият даврида қилган ишлари учун жазоланмайди. Мусулмон бўлгач яна ёмон ишларга қайтса, аввалги ва кейинги ёмон ишлари учун жазоланади», – деб жавоб бердилар.
Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ё Расулулллоҳ! Нима дейсиз, менинг жоҳилият даврида берган садақаларим, қулларни озод қилганим ва қариндошлар билан борди-келди қилганим учун савоб оламанми?", деб савол бердим. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўтмишдаги яхшиликлар билан бирга мусулмон бўлгансан!",- деб жавоб бердилар.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло мўъминнинг қилган битта яхшилигини ҳам зое қилиб, зулм қилмайди. Унга бу дунёда савоби берилади, охиратда эса шу яхшиликларига яраша мукофотланади. Кофирнинг эса, бу дунёда Аллоҳ учун қилган ҳасанотлари туфайли қорни тўйдирилади. Охиратга кўчганда эса тақдирланадиган биронта яхшилиги бўлмайди", - дедилар.
Нуъмон ибн Башир разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис. У киши бармоқларини қулоқларига тутиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деяётганларини эшитдим»,– дедилар: «Албатта, ҳалол (нарсалар) аниқ, ҳаром (нарсалар) ҳам аниқ. Бу иккисининг ўртасида шубҳали ишлар борки, уни одамларнинг кўпчилиги билмайди. Ким шубҳа(ли нарса)лардан сақланса, дини ва обрўсини пок тутибди. Ким шубҳа(ли нарса)ларни қилса, ҳаромга кириб қолибди. (Бунинг мисоли) худди қўриқланадиган ер атрофида қўй боқадиган чўпон каби: (қўйлари бир кун келиб) шу ерга кириб кетиши мумкин. Огоҳ бўлинглар: ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқланадиган (биров дахл қила олмайдиган) ери бор. Огоҳ бўлинглар: Аллоҳнинг қўриқланадиган ери У ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлинглар: жасадда бир парча гўшт борки, агар у яхши бўлса, бутун жасад ислоҳ (яроқли) бўлади, агар фосид (бузуқ) бўлса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлинглар: у қалбдир!»
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эдим. У зот дедилар: “Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, уммат сенга бирор нарса билан наф беришга тўпланса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина наф етказишади. Агар сенга бирор нарса билан зарар етказишга тўпланишса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказишади. Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Агар гуноҳи кабиралардан сақланган бўлса, беш маҳал намоз, жума кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача ўз ораларидаги гуноҳларга каффоратдир», дер эдилар».
Жундуб ибн Абдуллоҳ Қосрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасида (ҳимоясида) бўлади. Аллоҳ сизлардан ҳаргиз Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилмайди. Чунки, У Зот кимдан Ўз зиммасидан бирор нарсани талаб қилса, топади. Кейин уни юзтубан қилиб жаҳаннам оловига улоқтиради», – дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозе қилса, Аллоҳ таоло унинг мартабасини баланд қилади» – дедилар.