- Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз Раббиларидан ривоят қиладилар. Бу ҳадис – Ҳадиси Қудсий ёки Илоҳий деб номланади. Бу ҳадиснинг лафзи ва маъноси Аллохдан, лекин унда Қуръоннинг хусусиятлари йўқ. Масалан, Қуръонни тиловат қилиш ибодат бўлиб таҳоратсиз ушласа бўлмайди ва мўъжизавий хусусиятлари бордир. Аммо ҳадиси қудсий бундай эмас.
- Бандаларга илм ва ҳидоятнинг ҳосил бўлиши Аллоҳнинг илми ва ҳидоятидандир.
- Бандага қандай яхшилик етса, бу Аллоҳнинг фазлидан ва қандай ёмонлик етса, ўзининг ҳавои нафсидандир.
- Ким яхши иш қилса, бу Аллоҳнинг тавфиқи, ва (у ишга берган) мукофоти эса унинг фазлидандир, Унга ҳамд бўлсин. Ким ёмон иш қилган бўлса, ўзинигина айбласин.