Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар, менин...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда уйларни қабристонлар каби намоз ўқилмайдиган, намоздан холи жой қилиб қўйишдан қайтармоқдал...
Жундаб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Мен Аллоҳга...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг наздидаги мақомларини ва Иброҳим алайҳиссалом эришгани каби муҳаббатнинг эн...
Зайд ибн Холид Жуҳаний разияллоҳу анҳунинг шундай дегани ривоят қилинган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда бизга бомдодда имом бўлиб...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Макка шаҳрига яқин қишлоқлардан бири бўлган Ҳудайбийяда ёмғир ёққан кечанинг тонгида бомдод намозин...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширк ҳисобланадиган баъзи амалларни баён қилдилар. Улардан:
Биринчиси: Афсун ўқиш – Шифо талабида жоҳили...
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо бир кишининг «Йўқ, Каъбага қасам», деётганини эшитиб қолди. Шунда Ибн Умар разияллоҳу анҳумо: «Аллоҳдан бошқага қасам ичилм...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда ким Аллоҳ ва У Зотнинг исм-сифатларидан бошқа нарса билан қасам ичса, кофир ёки мушрик бўли...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Уйларингизни қабристонга айлантириб қўйманглар, менинг қабримни ҳам ийдгоҳ қилиб олманглар. Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам, (айтган) салавотларингиз менга етказилур».
Жундаб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этишларидан беш кун олдин шундай деганларини эшитганман: «Мен Аллоҳга бирортангиз билан халил (вафодор дўст) тутинмаслигимни айтаман. Аллоҳ таоло Иброҳимни халил тутганидек, мени ҳам халил тутди. Агар умматимдан халил тутинсам, Абу Бакр билан халил тутинган бўлар эдим. Билиб қўйинглар, сизлардан олдин ўтганлар анбиёлари ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олишар эди. Ҳой! Қабрларни масжид қилиб олманглар! Мен сизларни бундан қайтараман!» дедилар».
Зайд ибн Холид Жуҳаний разияллоҳу анҳунинг шундай дегани ривоят қилинган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда бизга бомдодда имом бўлиб намоз ўқидилар, шу туни ёмгир ёққан эди. Намоздан тургач, одамларга ўгирилиб: "Раббингиз нима деганини биласизларми?!"- дея савол бердилар. Одамлар: "Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир"- дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло: "Бандаларимдан айримлари менга мўъмин ва айримлари эса кофир бўлиб тонг оттирди. Аллоҳнинг лутфи ва меҳрибонлиги билан устимизга ёмғир ёғди, деганлари Менга мўъмин, юлдузларга эса, кофир бўлдилар. Аммо "фалон ва фалон юлдузлар сабабли устимизга ёмғир ёғди"- деганлар Менга кофир ва юлдузларга мўъмин бўлди", - деди".
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдир» – дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан нақл қилинади:
Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва саллам: "Шайтон бирингизнинг олдингизга келиб: "Фалон нарсани ким яратди? Пистон нарсани ким яратди?"- деб, охири: "Роббингни ким яратди?"- деб савол беради. Агар иш шу даражага етиб келса, Аллоҳдан паноҳ сўраб, васвасага чек қўйсин!" - дедилар.
Маъқил ибн Ясор разияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ азза ва жалла қайси бандани бир раийятга бошлиқ қилиб қўйса ва у раийятини алдаган ҳолда вафот этса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади»,— деганларини эшитдим.
Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу уйимда бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил».
Тамим Ад-Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин – насиҳатдир”,– дедилар. Биз: «Кимга (насиҳат)?» – деб сўрадик. «Аллоҳга, Унинг китобига, пайғамбарига, мусулмонларнинг имом-бошлиқларига ва ҳаммасига (ҳамма мусулмонларга)»,– дедилар».
Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу "У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти бўлган муҳкам аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (Қиёмат, жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.—Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари Роббимиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар" (Оли Имрон: 7) оятни тиловат қилдилар ва: "Агар тушиниш қийин бўлган оятларга эргашаётган кимсаларни кўрсангиз, улар Аллоҳ баён қилган кимсалардир¹. Шундай экан, улардан эҳтиёт бўлингиз!"-, дедилар.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир».
Абу Масъуд Ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менда йўқ»,— дедилар.
Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ мен унга улов берадиган одамга йўллаб қўяман», – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича (ажр) берилади»,— дедилар».