Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил...
Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана шу уйимда бундай деганларини эшитдим: «Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга машаққат қилса, Сен ҳам унга машаққат қил. Аллоҳим, ким умматимнинг бирор ишига бошлиқ бўлиб, уларга мулойим муносабатда бўлса, Сен ҳам унга шафқат қил».
Муслим ривояти
Шарҳлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким умматнинг бирор ишига бошлиқ бўлган бўлса, у бошлиқлик – хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, хоҳ оммавий хоҳ жузъий – сўнгра одамларга машаққат тўғдирса мулойим бўлмаса, унга ҳам шафқат қилмагин, қийинлаштиргин деб дуоибат қилдилар.
Ва дуоларида давом этиб ким уларга мулойим бўлиб, ишларини енгиллаштирса, унга ҳам шафқат қилишини ва ишларни осон қилишини сўрадилар.
Hadeeth benefits
Ким мусулмонларга бошлиқ бўлса, қўлидан келгунча уларга мулойим бўлмоғи лозим.
Жазо амалнинг жинсидандир.
Нима мулойимлик ва нима машаққат эканини Қуръон ва суннат тарозиси ўлчайди.
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others