- Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг фазилати. У киши саҳобаларнинг энг афзали ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин халифаликка энг муносиб инсондир.
- Қабрлар устига масжидлар қуриш ўтган умматларнинг мункар ишларидандир.
- Қабрларни уларнинг олдида ёки уларга қараб намоз ўқиладиган, устларига масжидлар ва сағаналар қуриладиган ибодат қилиш ўринлари қилиб олишдан қайтарилгани. Чунки бу ширкка тушиб қолишга сабаб бўлади.
- Оламдан ўтган солиҳ инсонлар хусусида ғулув кетишдан эҳтиёт бўлиш. Чунки бу инсонни ширкка олиб боради.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарсаларнинг хатарли оқибатини билиш. Шунинг учун Расулуллоҳ вафот этишларидан беш кун олдин бу масалада ҳушёр бўлишга чақирганлар.