- Уйларнинг Аллоҳ таолога ибодат қилишдан холи қолишидан қайтарилгани.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини савоб умидада (Аллоҳга қурбат бўлади, деган мақсадда) зиёрат қилиш учун сафар қилиш тақиқланади. Чунки у зот ўзларига салавот айтишга буюриб, айтилган салавотларнинг у зотга етказилиб туришини хабар бердилар. Фақат Масжиди Набавийни (Аллоҳга қурбат бўлади, деган мақсадда) зиёрат қилиш ва унда намоз ўқиш учунгина кўч боғлаб сафар қилинади, холос.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини маълум вақт ёки маълум кўринишда такрор-такрор зиёрат қилиш билан ийдгоҳ қилиб олиш ҳаромдир. Шунингдек, бошқа ҳар қандай қабрни ибодат мақсадида зиёрат қилиш ҳам ҳаромдир.
- Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамма вақт ва ҳар ўринда салавоту салом айтишни машруъ қилиш билан у зотга катта эҳтиром ва марҳамат кўрсатди.
- Саҳобалар қабристонда намоз ўқиш ҳаромлигини яхши билардилар. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларни намоз ўқилмайдиган қабристонга ўхшатиб қўйишдан қайтардилар.