Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим п...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ҳақида хабар бермоқдалар. Агар мусулмон киши бирор яхши амални соғлом ва муқим...
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинди: «Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одам...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам олимлар олдида фахрланиш ва гердайиб: «Мен ҳам сизлардек олимман!», - дейиш ёки калтафаҳм ва пастка...
Абу Абдурраҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: Бизга Қуръондан дарс берган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари...
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўн оят дарс олишса ундаги илмни пухта ўрганиб, амал қилмагунларича кейинги оятларга ўтишмас эдилар...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кў...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг китобини ёдлаб, ундаги буйруқ ва қайтариқларга амал қилган ва жаннатга кирган қорига: "Қу...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда уч оят ўқилиб олинган савоб одамнинг ўз хонадонида семиз ва ҳайбатли бўғоз туялари бўлишида...
Абу Мусо Ашъарийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон банда касал бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, унга соғлом ва муқим пайтида қилган амалларига (ёзилгандек) савоб ёзилиб туради», дедилар».
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинди: «Олимлар олдида фахрланиш, пасткаш одамлар билан тортишиш ва йиғинларнинг тўридан жой олиш учун билим олманглар! Ким шундай қилса, жойи жаҳаннамдир!».
Абу Абдурраҳмон Суламий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: Бизга Қуръондан дарс берган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари улар Расулуллоҳдан ўн оят ўргансалар ундаги илм ва амалдан бохабар бўлмай туриб кейинги оятларга ўтмаганликларини ва натижада илм ва амални бирга ўрганишганини"- айтишар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади».
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан қай бирингиз ўз аҳлига қайтиб келганида хонадонида бўғозлик даврининг ярми ўтиб қолган семиз ва баҳайбат туяларни кўришни ёқтиради?",- деб сўрадилар. Биз: Албатта, ҳаммамиз ёқтирамиз дедик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: " Сизлардан бирингизнинг намозида уч оят ўқиши, унга бўғозлик даврининг ярми ўтган семиз ва баҳайбат туялари бўлишидан кўра яхшироқдир»,- дедилар.
Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: " Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: (Буни) Аллоҳ ва Аллоҳнинг расули (мендан кўра) яхшироқ билишади!,- деб жавоб бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу аалйҳи ва саллам: "Ҳой Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг буюк оят қайси эканлигини биласизми?"- деб сўрадилар. Мен: "оятал курсий эканлигини"-, айтдим (Бақара: 255). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўксимга уриб: "Аллоҳ номига қасамки, (бу) илм сенга муборак бўлсин!"-, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Шубҳасиз, иймон ҳар бирингиз қалбида худди кийим эскиргани каби эскиради. Аллоҳдан қалбларингиздаги иймонни янгилаб туришини сўранглар!", - дедилар.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар.
Оиша разияллоҳу анаҳодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу аалйҳи ва саллам ҳар кеча ётишларидан илгари кафтларини бирлаштирар, уларга "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин-наас" сўраларини ўқиб пуфлар, сўнгра, икки қўлларини қодир бўлганларича баданларига сурар эдилар. Силашни бошлари, юзлари ва (таналарининг) олд томонидан бошлаб, уч марта такрорлар эдилар.
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: «Аллоҳга ёқадиган энг яхши гаплар тўрттадир. Улар: Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар бўлиб, қайси биридан бошласанг ҳам зарари йўқ», – дедилар.