Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳоб...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳаром қилинган ғийбат нималигини баён қилмоқдалар. Ғийбат бир мусулмоннинг орқасидан ўзи эшит...
Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қаттот (пинҳона гап пойлаб, сўнг уни етказадиган одам) жанна...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда одамларни орасини бузиш учун гап ташийдиган киши жаннатга кирмай, жазо олишга хақли эканин...
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кўп ва қаттиқ хусумат қиладиган инсонни ёмон кўришини хабар бердилар. У инсон ҳаққа...
Абу Бакроҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам,...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қачон икки мусулмон бир-бирини ўлдириш учун қилич кўтарсалар ва бири иккинчисини ўлдирса, ик...
Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки муко...
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлганларни сўкиш ва обрўларини тўкиш ҳаром ва ёмон хулқ эканини хабар бердилар. Чунки улар солиҳ ёки ёмон амалларини...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» — деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир»,— деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда бор айбни айтган бўлсанг, ғийбат қилган бўласан. Агар сен айтган сифат унда бўлмаса, бўхтон қилган бўласан», деб жавоб бердилар».

Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Қаттот (пинҳона гап пойлаб, сўнг уни етказадиган одам) жаннатга кирмайди», – деганларини эшитдим», – дедилар.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар.

Абу Бакроҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қачон икки мусулмон бир-бирига қилич ўқталса, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам жаҳаннамдадир»,– деганларида мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, мана бу-ку қотил, ўлдирилганнинг айби нима?»,- дедим. У зот: «Чунки у ҳам шеригини ўлдирмоқчи бўлган эди»,– дедилар».

Оиша разияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амаллари(нинг жазоси ёки мукофоти)га етиб бўлишган»,— дедилар.

Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор киши ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас. Иккаласи учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан энг яхшиси биринчи бўлиб салом берганидир», - дедилар».

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким менга икки жағининг орасидаги ва икки оёғининг орасидагига кафолат берса, мен унга жаннатга кафолатни бераман», дедилар».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан инсонларни энг кўп жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўралганда: «Тақво ва гўзал хулқ», – дедилар. Энг кўп дўзахга олиб кирадиган нарса ҳақида сўралганда: «Оғиз ва фарж», – дедилар.

Шаддод ибн Авс разияллоҳу анҳунинг ҳадиси: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки нарсани ёдлаб олдим: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзиб қўйди. Агар бирон нарсани ўлдирсанглар, яхши усулда (қийнамасдан, азобламасдан) ўлдиринглар. (Бирон чорва ҳайвонини) сўйсанглар, сўйишни яхши усулда бажаринглар – сизлардан (ўша ҳайвонни сўяётган) бирингиз пичоғини (ўткир қилиб) чархласин ва сўйилаётган ҳайвонга (жон беришни) осон қилсин», – дедилар.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Одиллар Аллоҳнинг ҳузурида, икки қўли хам ўнг бўлган Раҳмон зотнинг ўнг томонида нурдан бўлган минбарларда бўладилар. Улар – ўз ҳукмларида, аҳлларида ва ўзлари бошлиқ бўлган (барча) нарсаларда адолат қиладиганлардир».

Абу Саид Ал-Худри разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировга зарар бериш ҳам, бировдан зарар кўриш ҳам йўқ. Ким зарар берса Аллоҳ унга зарар беради. Ким ишни қийинлаштирса, Аллох унга қийинлаштиради» – дедилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Менга насиҳат қилинг»,— деди. Расулуллоҳ алайҳисалом: «Ғазабланма!» – дедилар. У одам саволини қайта-қайта такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Ғазабланма!» – дедилар».