- Жазо бераётганда керагидан ортиқ жазо беришдан қайтариш.
- Аллох бандаларини, уларга зиён бўладиган ишга буюрмаган.
- Сўз, харакат ёки бир нарсани тарк қилиш билан зарар бериш ҳаромдир.
- Жазо, қилинган ишга яраша бўлади. Ким бошқаларга зарар берса, Аллох унга зарар беради. Ким (бошқалар ишини) қийинлаштирса Аллоҳ (унинг ишини) қийинлаштиради.
- Шариатнинг қоидаларидан: «Зарар йўқ қилиниши керак». Шариат зарарни ўз ҳолича ташлаб қўймайди, балки уни бартараф этишга ҳаракат қилади.