Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким ўзини кофир, фосиқ ёки солиҳлардан бўлган қавмга ўхшатса, ўшалардан эканини хабар бердила...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кет...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда динлари ва дунёларида, сўз ва амалларида илмсиз суратда ғулувга кетиб, Набий соллаллоҳу ала...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотла...
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло еру осмонларни яратишидан эллик минг йил аввал лавҳул-Маҳфузга халойиқларнинг ҳаётию ўл...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулу...
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтдилар: Айтаётган гапида ростгўй ва ростгўйлигига Аллоҳ гувоҳ бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизг...
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худд...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда жаннат ва дўзах инсонга кийиб олган поябзалидан кўра яқинроқ эканини хабар бердилар. Чунки...

Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир», – дедилар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мутанаттеълар (ғулувга кетганлар, ҳар масалага шўнғиб кетувчилар) ҳалок бўлдилар», деб уч марта айдилар».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бизга (ўзлари) ростгўй ва ростгўйлиги (Аллоҳдан келган ваҳий билан) тасдиқланган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадис айтиб бердилар: «Албатта сизлардан ҳар бирингизнинг яратилиши онасининг қорнида (дастлабки) қирқ кун (давомида) «нутфа» (бир томчи сув) ҳолида амалга ошади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «алақа» (лахта қон) ҳолатида бўлади. Кейин худди шунча муддат (кейинги қирқ кун давомида) «музға» (бир парча гўшт) ҳолатида бўлади. Сўнгра унга (ҳомилага) бир малак-фаришта юборилиб, тўртта сўзни (ишни) ёзиш буюрилади: ризқи, ажали (умри), амали (дунёда қиладиган ишлари), бахтли ёки бахтсиз бўлиши. Ундан ўзга ҳақ илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, сизлардан бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки, у билан жаннатнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва дўзах аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади. Ва яна сизлардан бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб бораверади, ҳаттоки у билан дўзахнинг орасида бир зироъ (газ – 70 см атрофида) масофа қолади. Шунда унга ёзилган китоб (тақдир) етиб келади ва жаннат аҳли амалини қилиб, у ерга кириб кетади».

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат сизларга поябзалингизинг ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам худди шундай», дедилар».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дўзах шаҳватлар (нафсга ёқадиган нарсалар) билан ўралган, жаннат эса (нафсга) ёқимсиз нарсалар билан ўралгандир», дедилар».

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қиладилар: "Аллоҳ жаннат ва жаҳаннамни яратгач, Жаброил алайҳиссаломни жаннатга юборди ва: "Жаннатни ва унинг аҳли учун яратган нарсаларимни кўр!" , - деди. Жаброил алайҳиссалом жаннатга боқиб, қайтиб келди ва: "Сенинг иззатингга онт ичиб айтаманки, жаннат ҳақида ким эшитса, албатта, унга киради", - деди. Шунда Аллоҳ амр қилди ва жаннат қийинчиликлар билан иҳоталанди(ўралди). Ва Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломга: "Жаннатнинг ёнига бор ва унга ҳамда унинг аҳлига тайёрлаб қўйганларимга боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом бориб қараса, жаннат (атрофи) қийинчиликлар билан ўралибди. (Қайтиб келгач) Жаброил алайҳиссалом (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кира олмаса-я, деб қўрқдим", - деди. Аллоҳ таоло: "Энди жаҳаннам олдига бор-да, унга ва унда дўзахийлар учун тайёрлаб қўйган нарсаларимга (ҳам) боқ!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга кўз ташлади. Қараса, жаҳаннам бир-бири устига мингашиб ётибди. Жабоил алайҳиссалом қайтгач (Аллоҳ таолога): Иззатингга қасамки, унга ҳеч ким кирмайди, деди. Шунда Аллоҳ таоло амр қилди ва жаҳаннам шаҳват-ҳою ҳаваслар билан иҳоталанди. Аллоҳ таоло: "Қани энди қайта бориб бир қара-чи?!", - деди. Жаброил алайҳиссалом жаҳаннамга қараса, ҳою ҳаваслар билан ўралибди. Ортга қайтиб (Аллоҳ таолога): "Иззатингга қасамки, мен, бирон кимса қутила олмай, унга кирармикин, деб қўрқдим", - деди".

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларига: "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ", - денг, Мен сизга Қиёмат кунида гувоҳ бўлай!",- дедилар. Шунда амакилари: "Қурайш қабиласидагилар: "Қўрқув уни шундай дейишга мажбурлади", - деб айблашмаганида, сизни, бу калимани айтиш ила хурсанд қилган бўлар эдим", - деб жавоб берди. Ўшанда Аллоҳ таоло: «Дарҳақиқат, Сиз хоҳлаган кимсангизни ҳидоят қила олмайсиз. Бироқ, Аллоҳ, хоҳлаган кимсасини ҳидоят қилур!», оятини нозил қилди. (Қосос: 56)

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳовузим(нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқ, ҳиди мушкдан ширинроқ, косалари самонинг юлдузлари каби кўпдир. Ундан ичган одам ҳеч қачон чанқамайди", - дедилар.

Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари ривоят қилинган: "Ўлимни чипор қўчқор шаклида олиб келинади. Ҳайқирувчи: "Ҳой жаннат аҳли" деб ҳайқиради. Улар бўйларини чўзиб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Сўнгра ҳайқирувчи: "Ҳой жаҳаннам аҳли!", - деб ҳайқиради. Улар бошларини кўтариб, (ҳайқириқ келган томонга) қарайдилар. Ҳайқирувчи: "Бунинг нима эканини биласизларми?", - деб сўраганида, улар: "Ҳа, бу - ўлим", - деб жавоб берадилар. Қўчқор (ўлим)ни бўғизланади. Ҳайқирувчи: "Эй жаннат аҳли, (сизлар учун жаннатда) мангулик бор, ўлим йўқ. Эй жаҳаннам аҳли, (сизлар учун жаҳаннамда) мангулик бор, ўлим йўқ", - деб нидо қилади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уларни ҳасрат кунидан, иш битмиш пайтидан огоҳ қил. Улар ғафлатдадирлар». Ана у дунё аҳли ғафлаттадирлар «улар иймон келтирмаслар». (Марям: 39) оятини ўқидилар".

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни: «Сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсаларингиз, эрталаб оч чиқиб кечқурун тўқ қайтган қушлар каби сизларни ҳам ризқлантиради»,— деб айтганларини эшитдим.