- Одамларнинг гап-сўзларидан қўрқиб ҳақиқатдан воз кечилмайди.
- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмон қилишга эмас, аксинча, мусулмончиликка олиб борадиган ҳужжат ва кўрсатмаларни тақдим этишгагина қодирдирлар.
- Мўъминнинг Ислом динига чорлаш ниятида бемор бўлган кофирни зиёрат қилиши жоизлиги.
- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳнинг йўлига даъват қилишга ҳарислиги.