- Таваккулнинг фазилати. У ризқни жалб қилувчи энг улуғ сабаблардандир.
- Таваккул, сабабларни бажаришни инкор килмайди. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий таваккул, ризқ талабида юришга тескари эмаслигини хабар бердилар.
- Шариат, қалб амалларига эътибор бериши, чунки таваккул қалб амалларидандир.
- Инсоннинг фақат сабабларга боғланиб қолиши динининг ноқислигига, сабабларни тарк қилиши эса унинг ақлининг ноқислигига далолат қилади.