/ Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар

Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар.
Муттафақун алайҳ

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кўп ва қаттиқ хусумат қиладиган инсонни ёмон кўришини хабар бердилар. У инсон ҳаққа эргашишдан бош тортиб, уни баҳс ва тортишиш билан даф қилишга ҳаракат қилади, ёки ҳақ бўлади, лекин жуда ошириб, муътадилликдан чиқиб илмсиз талашади.

Hadeeth benefits

  1. Мазлум одам ўзини ҳаққини талаб қилиб қози олдида тортишиши қораланган хусуматларга кирмайди.
  2. Тортишиш ва хусуматлар, мусулмонлар ўртасини бўладиган тил офатларидандир.
  3. Ҳақ ишда ва яхши услубдаги хусумат, мақталган хусуматдир. Ҳақни рад қилиш ва ботилни оқлаш учун ёки ҳужжат ва далилсиз қилинган хусумат қораланган хусуматдир.