- Ким маъсиятни қилишга ошиқса ва сабабларни бажарса, лекин маъсиятни қила олмасада жазога йўлиқади.
- Мусулмонлар бир-бири билан уруш қилишидан қаттиқ қайтариш ва шу сабабдан дўзахга тушишидан огоҳлантириш.
- Бир мусулмон иккинчи мусулмонни ҳақ билан ўлдирса бу ҳадис остига кирмайди. Масалан, золим ва фасодчи мусулмонларга қарши урушишлик.
- Кабира гуноҳни қилиш билан одам кофир бўлмайди, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилич кўтарганларни мусулмон деб атадилар.
- Икки мусулмон бир-бирини қандай услубда ўлдирса ҳам, дўзахга киради. Бу ерда қиличнинг зикр қилиниши мисол қаторида холос.