Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Банда Раббисига энг яқин бўладиган вақти бу сажда қилган холатидир. Бас (саждада) дуони кўпайтиринглар» – дедилар.
Муслим ривояти
Шарҳлаш
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда банда Раббисига саждада энг яқин бўлишини хабар бердилар. Чунки намоз ўқувчи танасининг энг афзал аъзосини Аллоҳ азза ва жаллага тавозеълик қилиб, бўйсуниб ва ўзини хўр тутиб пешонасини саждагоҳга қўяди.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саждада дуони кўпайтиришга буюрдилар. Шундай қилиб бандада сўз ва феъл билан Аллоҳга ўзини хўр тутиш жамланади.
Hadeeth benefits
Тоат-ибодатлар бандани Аллохга яқинлаштиради.
Саждада дуони кўпайтиришнинг мустаҳаблиги, чунки сажда дуо ижобат бўладиган ўринлардандир.
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others