- Ушбу ҳадис, мункарни ўзгартириш даражаларини баён қилишда асосдир.
- Мункар ишни ўзгартириш мартабалари ҳар бир кишининг ўз қудрати ва имкониятига қараб бўлади.
- Мункар ишни йўқ қилиш динимиздаги энг катта ишлардан бири бўлиб, у ҳеч кимнинг бўйнидан соқит бўлмайди. Ҳар бир инсон қўлдан келгунча мункар ишларга қарши чиқиши керак.
- Яхшиликка чақириб ёмонликдан қайтариш иймон хусусиятларидандир . Иймон эса, баъзан зиёда ва баъзан ноқис бўлиб туради.
- Мункардан қайтариш учун ўша ишнинг гуноҳ эканини билиши шарт.
- Яна шартларидан: Агар у ёмон ишдан қайтарса, ундан-да каттароқ ёмон иш содир бўлмаслиги керак.
- Мусулмон киши гуноҳдан қайтаришнинг одоб ва шартлари ўрганиши лозим.
- Мункардан қайтариш, шаръий сиёсат, илм ва басиратга муҳтож.
- Мункар ишни қалби билан ҳам инкор қилмаслик иймонининг заифлигига далолат қилади.