- Ёмғир ёққанидан сўнгра: "Устимизга Аллоҳнинг фазли ва меҳрибонлиги билан ёмғир ёғди", - дейишнинг мустаҳаблиги.
- Ёмғир ёғиши ёки бирор нарсанинг яратилиши каби ҳар хил ҳодисалар бўлишини юлдузларга нисбатлаган кимса ҳақиқий кофир бўлади.
- Уларни сабаб ўлароқ нисбатлаган кимса эса шаръий ва ҳиссий сабаб бўлмагани боис, кичик ширк амалини қилган бўлади.
- Неъмат - нонкўрлик қилинса, куфрга, шукр қилинса, иймонга сабаб бўлади.
- Гарчи вақт-пайт назарда тутилган бўлса-да, ширк омилларига йўл бермаслик учун: "Фалон юлдуз сабабли устимизга ёмғир ёғди", - дейишдан қайтаришлик.
- Неъматларни чорлаш ва интиқомни даф қилиш учун қалбнинг Аллоҳ таолога боғланишининг фарзлиги.