- Ақида ва тавҳидни бузадиган нарсалардан сақланишлик.
- Ширкий дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ қилиш ҳаромдир.
- Инсон йўқоридаги уч нарсани сабаб деган эътиқодда қилиши кичик ширкдир. Чунки у сабаб бўлмаган нарсани сабаб деб эътиқод қилиб олди. Лекин агар шу нарсаларнинг ўзи манфаат ёки зарар беради деб эътиқод қилса катта ширк бўлади.
- Ширкий ва ҳаром бўлган ишларни қилишдан огоҳлантириш.
- Дам солишнинг шариат кўрсатган туридан бошқа барчаси ҳаромдир.
- Инсон қалбини ёлғиз Аллоҳга боғлаши лозимдир. Манфаат ва зарар фақат У Зотдандир. Яхшиликни фақатгина Аллоҳ олиб келади. Ёмонликни фақатгина Аллоҳ даф қилади.
- Дам солишнинг жоиз турининг уч шарти бор.
- 1- Бу фақатгина сабаб, Аллоҳнинг изни ила манфаат беради деб эътиқод қилиш.
- 2- Қуръон, Аллоҳнинг исм-сифатлари, Набавий ва шаръий дуолар билан бўлишлиги.
- 3- Тушиниладиган тарзда бўлиши лозим ва сирли ахмоқона сўзлардан ташкил топмаслиги.