Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни кўргани бориш, жанозага қатнашиш, айтилган жойга бориш, акса урганга (алҳамдулиллаҳ деса), ташмит айтиш (ярҳамукаллоҳ дейиш)».
Муттафақун алайҳ
Шарҳлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда мусулмоннинг мусулмон биродари устидаги баъзи ҳақларини баён қилмоқдалар. Бу ҳақлардан биринчиси: Салом берганда алик олиш.
Иккинчиси: Бетоб бўлганни кўргани бориб, холидан хабар олиш.
Учинчиси: Вафот этганнинг уйидан жанозаси ўқиладиган жойигача, сўнгра қабристонгача бориб, дафн қилингунча жанозасида қатнашиш.
Тўртинчиси: Агар тўйга ёки бошқа бир муносабатга чақирса, ўша жойга бориш.
Бешинчиси: Акса урганга ташмит айтиш, яъни акса урган киши ҳамд айтса, унга «ярҳамукаллоҳ» дейиш. Акса урган киши ташмит айтганга «яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу баалакум», дейиши.
Hadeeth benefits
Мусулмонлар орасидаги ҳақларни кучайтиришдаги ва ўрталаридаги биродарлик ва ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашдаги Ислом динининг улуғворлиги.
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others