/ Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар

Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради», – дедилар».
Бухорий ривояти

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга ўзида, дунёсида ёки аҳлида мусибат беришини хабар бердилар. Мусибат келгани учун мўмин Аллоҳга дуо қилиб илтижо қилади, унинг гуноҳлари кечирилади ва даражаси кўтарилади.

Hadeeth benefits

  1. Мўмин киши балонинг ҳар хил турига йўлиқади.
  2. Мусибат баъзида мўминнинг даражасини олий қилиб, хатосини ўчириш учун Аллоҳнинг бандасига бўлган севгисининг белгиси ҳам бўлиши мумкин.
  3. Мусибат вақтида сабрга ундаш ва сабрсизликдан қайтариш.