/ Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар

Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар бир маъруф садақадир», – дедилар.
Бухорий Жобир орқали, Муслим эса Ҳузайфа орқали ривоят қилган

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ҳар бир эҳсон ва бошқаларга фойдаси тегадиган сўз ва амалда ажр ва савоб борлигини хабар бермоқдалар.

Hadeeth benefits

  1. Садақа фақат молга чекланиб қолмаган. Балки, барча яхши сўз, амал ва бошқаларга фойдаси тегадиган амаллар ҳам садақадир.
  2. Бу ҳадисда яхши ишларга ва бошқаларга фойда беришга тарғиб бор.
  3. Оз бўлса ҳам, яхшиликнинг бирортасини ҳақир санамаслик.