/ Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди

Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганлари нақл қилинади: "Аллоҳ таоло ўзи рухсат берган ишларни ҳудди фарзларига амал қилинганидек амал қилинишини суяди".
Ибн Ҳиббон ривояти

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг, машруъ қилган аҳкому ибодатларидаги енгилликларга ҳамда узрларга, масалан, сафар асносида намозни қаср қилиб ва жамлаб ўқиш каби қулайликларга амал қилинишини суюшидан дарак бермоқдалар. Ва шу билан бирга, Аллоҳ таоло фарз ибодатларига амал қилинишини ҳам суяди. Чунки Аллоҳ таоло берган қулайликлар ва фарзлар бир хилдир.

Hadeeth benefits

  1. Аллоҳ таолонинг бандаларига меҳрибонлиги. Чунки У жореъ қилган қулайликларини амалга оширилишини суяди.
  2. Ушбу шариатнинг баркамоллиги ва мусулмоннинг ҳаётидан қийинчиликларни кўтарганлиги.