Абу Дардо разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Кимки биродарини обрўсини (тўкилишидан, яьни ғийбат қилинишидан) сақласа, Аллоҳ таоло унинг юзини (бутун баданини) қиёмат кунининг оловидан сақлайди» – дедилар.
Тирмизий ва Аҳмад ривояти
Шарҳлаш
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда ким биродари йўқлигида унинг обрўси поймол бўлганда ва унга сўз текканда ҳимоя қилса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг азобини сақлашини баён қилдилар.
Hadeeth benefits
Мусулмонларнинг обрўсига тил теккизишдан қайтариш.
Жазо ёки мукофот амалнинг жинсидандир. Ким биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, Аллоҳ уни дўзахдан ҳимоя қилади.
Ислом, ўз аҳлини биродарликка ва бир бирига ёрдам беришга чақирувчи диндир.
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others