- Қўшнининг хаққи улуғ ва унга инсон риоя қилмоғи лозимдир.
- Қайта-қайта қўшни ҳақида васият қилиниши, унинг ҳурматини жойига қўйиш, яхшилик қилиш, яхши кўриш, ундан зарарни даф қилиш, касал бўлса зиёрат қилиш, хурсандчилигига шерик бўлиш ва мусибат вақтида таъзия билдириш каби ишларни тақозо қилади.
- Қўшнининг эшиги яқин бўлгани сари, унинг ҳаққи ошиб бораваради.
- Қўшнига яхшилик қилиш ва унга ёмонлик қилишдан қайтариш каби халқни ислоҳ қилувчи нарсаларга ҳам эътибор бериши, шариатнинг комиллигига далолат қилади.