- Юмшоқлик ва ғазаб вақтида нафсни бошқара олишнинг фазилати. Бу ислом дини ундаган фазилатли амаллардан.
- Ғазаб чиққан вақтда нафс билан олишиш душман билан олишишдан шиддатлироқдир.
- Қувватнинг жоҳилий тушунчасини чиройлик хулққа алмаштиришлик. Чунки энг кучли инсон нафсини жиловлаган инсондир.
- Халққа ва якка инсонларга зарар бермаслик учун ғазабдан узоқлашиш.