- Улуғлаш ва мақташда шариат белгилаган чегарадан чиқишдан огоҳлантирилиши. Чунки бу нарса ширкка олиб боради.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарган нарса бу умматда содир бўлди. Бир тоифа мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан, бир тоифаси аҳли байтга нисбатан ва яна бир тоифаси авлиёларга нисбатан ғулув кетиб, ширкка тушдилар.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг бандаси бўлиб, рубубият хусусиятларидан бирор нарсанинг ўзларига қилиниши мумкин эмаслигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг бандаси” деб сифатладилар.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таоло томонидан юборилган расул бўлиб, уни тасдиқлаш ва унга эргашиш вожиблигини баён қилиш учун ўзларини “Аллоҳнинг Расули” деб сифатладилар.