- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат қилиш Аллоҳга итоат қилиш демакдир. У кишига осийлик қилиш эса Аллоҳга осийликдир.
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоат жаннатга, у кишига осийлик эса, дўзахга олиб киради.
- Бу умматнинг итоаткорларига хушхабар, уларнинг барчаси жаннатга киради. Фақатгина Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилганлар бундан мустаснодирлар.
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматларига шафқатлари ва улар ҳидоят топишини хоҳлашлари.