- Охиратда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламга шафоат қилиш ҳуқуқи берилиши ва бу шафоат фақатгина муваҳҳидларга¹ бўлишини тасдиқлаш.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шафоатлари – у зотнинг ўртага тушиб, муваҳҳидлардан (ширк ёки куфр амал устида вафот этмаган мусулмонлардан) жаҳаннам киришга лойиқ бўлганларини жаҳаннамга киргизмаслиги ёки жаҳаннамга кирганларини ундан чиқаришини Аллоҳ таолодан сўрашлари.
- Ихлос билан айтилган тавҳид калимасининг фазилати ва улуғ асари.
- Тавҳид калимасини амалга ошириш унинг маъносини билиш ва шунга мувофиқ ҳолда амал қилиш билан бўлади.
- Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг фазилати ва илмга бўлган интилиши, ҳарислиги.