- «Лаа илааҳа иллаллоҳ» калимасининг маъноси: Аллоҳ таолони ибодатда яккалаш ва У Зотдан бошқага ибодат қилмасликдир.
- «Муҳаммадун росулуллоҳ» шаҳодатининг маъноси эса: Расулуллоҳга ва у зот олиб келган шариатга иймон келтириш ҳамда у зот инсониятга юборилган пайғамбарларнинг охиргиси экани иймон келтириш ва тасдиқлашдир.
- Диндан хабари бор ёки динида шубҳаси бор кишига диндан умуман хабари йўқ инсонга қилинган муомала қилинмайди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни: «Аҳли китобларнинг олдига кетмоқдасан...», деб огоҳлантирдилар.
- Мусулмон киши динида шубҳалар билан юрувчиларнинг шубҳаларига алданиб қолмаслик учун ўз динидан хабардор бўлиши керак. Албатта, бу илм талаб қилиш билан бўлади.
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар қилиб юборилганларидан кейин яҳудий ва насронийларнинг дини ўз кучини йўқотди. Улар Ислом динини қабул қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтирмагунларича қиёматда асло нажот топмайдилар.