- Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиб Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик У Зотнинг бандалари устидаги ҳаққи.
- Аллоҳгагина ибодат қилиб Унга ҳеч нарсани шерик қилмаган бандалрининг Аллоҳ ҳузуридаги ҳаққи эса, уларни азобламасдан жаннатга киргизишидир. Бу нарсани Аллоҳ Ўз фазли ва марҳамати билан Ўзига вожиб қилди
- Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган муваҳҳидлар учун катта башорат бор: уларнинг борар жойи жаннат.
- Бу ҳадисни Муоз разияллоҳу анҳу билимни яшириш гуноҳига тушиб қолмаслик учун ўлимларидан бир оз аввал ривоят қилганлар.
- Амал қилишга тарғиб бўлмаган ва шариат ҳудудлари баён қилинмаган баъзи ҳадисларни маъносини тушунмайдиган баъзи инсонлар орасида тарқатишдан огоҳлантириш.
- Осий муваҳҳидларнинг оқибати Аллоҳ таолога ҳаволадир: хоҳласа, уларни азоблайди, хоҳласа кечириб юборади. Гарчи муваҳҳидларни азобласа ҳам, охири жаннатга киритади.