Зикрларнинг энг афзали "Лаа илааҳа иллаллоҳ", дуоларнинг энг афзали "Алҳамдулиллаҳ"дир
Жобир разияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Зикрларнинг энг афзали "Лаа илааҳа иллаллоҳ", дуоларнинг энг афзали "Алҳамдулиллаҳ"дир».
Тирмизий, Насоий Куброда ва Ибн Можа ривоят қилишган
Шарҳлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда зикрларнинг энг афзали "Лаа илааҳа иллаллоҳ", яъни "Аллоҳдан ўзга сиғинишга ҳақли зот йўқ", дейиш эканини ва дуоларнинг энг афзали "алҳамдулиллаҳ", яъни барча неъматларни берувчи зот камол (комиллик) ва жамол (гўзаллик) сифатларига энг лойиқ бўлган Аллоҳ субҳонаҳу ва таололигини эътироф этиш эканини хабар бермоқдалар.
Hadeeth benefits
Зикрда тавҳид калимасини ва дуода ҳамд айтишни кўпайтиришга ундалгани.
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others