Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбуб, улар: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм», – дедилар.
Муттафақун алайҳ
Шарҳлаш
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар қандай ҳолатда нутқ қилиш машаққатсиз, осон, тарозида ажри улуғ ҳамда Раббимиз Раҳмон таоло яхши кўрадиган икки сўз ҳақида хабар бердилар. Улар:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил аъзийм»
Бу сўзлар Аллоҳни улуғлик ва камолот билан васфлаш, ҳамда У Зотни ҳар қандай нуқсонлардан поклашни ўз ичига олади.
Hadeeth benefits
Зикрнинг энг улуғи, Аллоҳни поклаш ва Уни мақташни ўз ичига олган зикрдир.
Аллоҳ раҳматининг кенглиги. У Зот оз амалга ҳам кўп савоб беради.
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others