- Пайғамбарлар ва солиҳларнинг қабрларига нисбатан шариат белгилаган ҳаддан ошиш, Аллоҳни қўйиб уларга ибодат қилишга олиб борур. Ширкка олиб борувчи йўллардан эса эҳтиёт бўлиш вожибдир.
- Қабрдаги инсон Аллоҳга қанча яқин бўлса ҳам, қабр олдида ибодат қилиш ёки уни улуғлаб зиёрат қилиш жоиз эмас.
- Қабрлар устига масжид қуриш ҳаром қилинган ишдир.
- Масжид қабр устига қурилмаган бўлса ҳам, қабрлар олдида намоз ўқиш ҳаромдир. Магар жанозаси ўқилмаган маййитнинг жаноза намозини қабрлар олдида ўқиш жоиз.