/ Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар...

Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар...

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Силаи раҳм қилувчи — бу мукофотловчи (борди-келди қилганлар билангина алоқа қилиб юрган киши) эмас! Балки қариндошчилик узиб қўйилганда уни боғлаган киши ҳақиқий силаи раҳм қилувчидир!» дедилар».
Бухорий ривояти

Шарҳлаш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда силаи раҳм ва қариндошларга яхшилик қилишда комил инсон — яхшилик муқобилида яхшилик қиладиган киши эмас, балки қариндошлари ундан қариндошчилик алоқасини узсалар-да боғлаган ва ёмонлик қилсалар-да уларга яхшилик билан жавоб қайтарган киши силаи раҳм қилишда ҳақиқий комил инсон эканини хабар бердилар.

Hadeeth benefits

  1. Шариатга биноан силаи раҳм — қилганга яраша жавоб қайтариш, саломга яраша алик олиш эмас, балки қариндошчиликни сиздан узганларга уни боғлашингиз, сизга зулм қилганларини кечиришингиз, сизга бермаганларига беришингиздир.
  2. Силаи раҳм қариндошларга яхшилик улашиш, мол-дунё билан ёрдам бериш, ҳақларига дуо қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш, қўлдан келгунча улардан ёмонликларни даф этиш ва шу кабилар билан бўлади.