- Раҳм дегани ота-она томонидан бўлган қариндошлардир. Қариндош қанча яқин бўлса, шунча қариндошлик ришталарини боғлашга авлороқ бўлади.
- Мукофот ёки жазо амалнинг жинсидандир. Ким қариндошларига яхшилик ва эҳсон қилса, Аллоҳ ҳам унга ризқини кенг ва умрини узун қилиш билан яхшилик қилади.
- Сийлаи раҳм ризқнинг мўл-кўл ва умрнинг узун бўлиши учун сабабдир. Баъзилар: «Инсоннинг умри ва ризқи ёзилиб қўйилган, бу ерда барака мақсад қилинмоқда»–деганлар. Яъни умри бўйи бошқалардан фойдалироқ ишларни қилади. Ва баъзилар: «Ҳақийқатдан ҳам умри узаяди ва ризқи кўпаяди» – деганлар, Аллоҳу аълам.