- Гуноҳи кабиралар еттита эмас, балки ундан кўпдир. Мазкур еттита гуноҳ хатари ва гуноҳи жуда катта бўлгани учун кабира гуноҳлар шулар экани алоҳида айтилган.
- Қасос, диндан чиқиш, оила қургач зино қилиш каби ўлдириш шаръан ҳақли бўлган ҳолатларда ўша одамни ўлдириш жоиз, фақат буни шаръий маҳкамагина қарор бериб, ижро этади.