- Инсонларнинг моллари Аллоҳнинг молидир. Аллоҳ баъзи инсонларни шариат кўрсатган йўлга ишлатишлари ва ботил йўлга сарфламасликлари учун уларни шу молга ўринбосар қилиб қўйди. Бу барча волийларни ёки бошқа шу каби мансаб эгаларини ўз ичига олади.
- Умумий молга шариат жуда қаттиқ эътибор берган. Ким шу молга бошчилик қилса, Қиёмат куни сарфлаган ва олиб қолган барча молларига ҳисоб-китоб қилинади.
- Бу таҳдид остига ўзи ёки бошқанинг молини шарият кўрсатмаган тарзда ишлатган барча инсон киради.