Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар
Жобир разияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам, ҳақ талаб қилганда ҳам бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар».
Бухорий ривояти
Шарҳлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда олди-сотди ишларида бағрикенг, сахий, жўмард бўлган кишига Аллоҳдан раҳмат тилаб дуо қилдилар. Шундай экан, нархда қаттиқ туриб олиш билан харидорга танглик қилинмайди, унга чиройли хулқ ила муомалада бўлади. Харидор ҳам сотиб олишда олийжаноб, сахий, жўмард бўлиб, буюмни пастга уриб, нархини тушириб юбормайди. Қарзларини талаб қилганда ҳам олийжаноб, сахий ва жўмард бўлади. Фақир ва муҳтожга қийин қилмайди, балки ундан мулойимлик ва юмшоқлик билан қарзини талаб қилади ва имконисизга муҳлат беради.
Hadeeth benefits
Инсонлар орасидаги алоқаларни яхшилайдиган нарсаларга риоя қилиш шариат мақсадларидандир.
Одамлар орасидаги олди-сотди ва шунга ўхшаш муомалаларда олийжаноб хулқларни қўлланишга тарғиб қилиниши.
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others