Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар...
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки қарзидан кечиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат куни, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади»,– дедилар».
Тирмизий ва Аҳмад ривояти
Шарҳлаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда қарздорга муҳлат берган ёки баъзи қарзини кечиб юборган инсоннинг мукофоти ҳақида хабар бермоқдалар. Инсонларнинг устиларидан қуёш яқинлашиб унинг иссиғи янада кучайган Қиёмат кунида Аллоҳ таоло у бандани ўз соясига олишини хабар бердилар. У кунда Аллоҳ таоло ўз соясига олганлардан бошқа ҳеч ким соя топа олмайди.
Hadeeth benefits
Аллоҳнинг бандаларига енгиллик яратишнинг фазилати ва у қиёмат куни нажот берувчи сабаблардандир.
Мукофот ёки жазо амалнинг жинсидандир.¹
Share
Use the QR code to easily share the message of Islam with others