{Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ буюрган удумларни бузишни, уруш ҳаром қилинган ойда жанг қилишни, Аллоҳ йўлида ҳадя этилган ҳайвонларни (ўлдиришни) ва уларга осиб қўйилган ҳадялик белгиларини (узиб ташлашни) ҳамда Парвардигорларидан фазлу марҳамат ва ризолик тилаб Байтул-Ҳаромни (Каъбани) мақсад қилиб кетаётган кишиларга (қарши жанг қилишни) ҳалол қилиб олмангиз! (Эҳромдан чиқиб) ҳалол бўлгач, ов қилаверингиз. Сизларни Каъбадан тўсганлари сабабли бирон қавмни ёмон кўришингиз ҳаддингиздан ошишингизга сабаб бўлмасин! Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва тажовузкорлик йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳ азоби қаттиқ Зотдир.} (سورة المائدة
: 2).
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تُحِلُّواْ شَعَٰٓئِرَ ٱللَّهِ وَلَا ٱلشَّهۡرَ ٱلۡحَرَامَ وَلَا ٱلۡهَدۡيَ وَلَا ٱلۡقَلَٰٓئِدَ وَلَآ ءَآمِّينَ ٱلۡبَيۡتَ ٱلۡحَرَامَ يَبۡتَغُونَ فَضۡلٗا مِّن رَّبِّهِمۡ وَرِضۡوَٰنٗاۚ وَإِذَا حَلَلۡتُمۡ فَٱصۡطَادُواْۚ وَلَا يَجۡرِمَنَّكُمۡ شَنَـَٔانُ قَوۡمٍ أَن صَدُّوكُمۡ عَنِ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ أَن تَعۡتَدُواْۘ وَتَعَاوَنُواْ عَلَى ٱلۡبِرِّ وَٱلتَّقۡوَىٰۖ وَلَا تَعَاوَنُواْ عَلَى ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡعُدۡوَٰنِۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۖ إِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ
{Эй иймон келтирганлар, Аллоҳ Ўзидан ким ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етгудек (жойдаги) ов каби бирон нарса билан синаб кўради. Шундан кейин ким ҳаддидан ошса, унга аламли азоб бор.} (سورة المائدة
: 94).
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَيَبۡلُوَنَّكُمُ ٱللَّهُ بِشَيۡءٖ مِّنَ ٱلصَّيۡدِ تَنَالُهُۥٓ أَيۡدِيكُمۡ وَرِمَاحُكُمۡ لِيَعۡلَمَ ٱللَّهُ مَن يَخَافُهُۥ بِٱلۡغَيۡبِۚ فَمَنِ ٱعۡتَدَىٰ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَلَهُۥ عَذَابٌ أَلِيمٞ
{Эй иймон келтирганлар, эҳромдалик пайтингизда овни ўлдирмангиз. Сизлардан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси чорва ҳайвонларидан унга тенг келадиганини ҳадйи қилиб Каъбага етказишдир. (Бу ишда) ўзларингиздан икки одил киши ҳакамлик қилади. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўриши учун ўшанга яраша рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ афв этди. Ким яна қайта шу ишни қилса, Аллоҳ ундан интиқом олур. Аллоҳ Азиз ва интиқом Эгасидир.} (سورة المائدة
: 95).
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقۡتُلُواْ ٱلصَّيۡدَ وَأَنتُمۡ حُرُمٞۚ وَمَن قَتَلَهُۥ مِنكُم مُّتَعَمِّدٗا فَجَزَآءٞ مِّثۡلُ مَا قَتَلَ مِنَ ٱلنَّعَمِ يَحۡكُمُ بِهِۦ ذَوَا عَدۡلٖ مِّنكُمۡ هَدۡيَۢا بَٰلِغَ ٱلۡكَعۡبَةِ أَوۡ كَفَّٰرَةٞ طَعَامُ مَسَٰكِينَ أَوۡ عَدۡلُ ذَٰلِكَ صِيَامٗا لِّيَذُوقَ وَبَالَ أَمۡرِهِۦۗ عَفَا ٱللَّهُ عَمَّا سَلَفَۚ وَمَنۡ عَادَ فَيَنتَقِمُ ٱللَّهُ مِنۡهُۚ وَٱللَّهُ عَزِيزٞ ذُو ٱنتِقَامٍ
{Сизларга денгиз ови ва таоми ҳалол қилинди. (Токи) сизларга ҳам, мусофирларга ҳам манфаатли бўлсин. Модомики, эҳромда экансизлар, сизларга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Аллоҳдан қўрқингларки, (ҳаммангиз) У Зотнинг даргоҳида тўпланажаксиз.} (سورة المائدة
: 96).
أُحِلَّ لَكُمۡ صَيۡدُ ٱلۡبَحۡرِ وَطَعَامُهُۥ مَتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِلسَّيَّارَةِۖ وَحُرِّمَ عَلَيۡكُمۡ صَيۡدُ ٱلۡبَرِّ مَا دُمۡتُمۡ حُرُمٗاۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ ٱلَّذِيٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ
{Аллоҳ Каъба — Байтул-Ҳаромни, уруш ҳаром этилган ойни, ҳадйи (қурбонлик) ва (ҳадйи) белгиларини одамлар учун асос қилиб қўйди. Токи Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билишини ҳамда Аллоҳ ҳамма нарсани билгувчи эканини билиб қўйинглар.} (سورة المائدة
: 97).
۞ جَعَلَ ٱللَّهُ ٱلۡكَعۡبَةَ ٱلۡبَيۡتَ ٱلۡحَرَامَ قِيَٰمٗا لِّلنَّاسِ وَٱلشَّهۡرَ ٱلۡحَرَامَ وَٱلۡهَدۡيَ وَٱلۡقَلَٰٓئِدَۚ ذَٰلِكَ لِتَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَأَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ
{Ҳожиларга сув бериш ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилган билан тенг кўрдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузурида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.} (سورة التوبة
: 19).
۞ أَجَعَلۡتُمۡ سِقَايَةَ ٱلۡحَآجِّ وَعِمَارَةَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ كَمَنۡ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَجَٰهَدَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِۚ لَا يَسۡتَوُۥنَ عِندَ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ
{Одамларни ҳажга чақир. Улар узоқ-узоқлардан пиёда ҳамда ориқ, ҳолдан тойган туялар устида келадилар.} (سورة الحج
: 27).
وَأَذِّن فِي ٱلنَّاسِ بِٱلۡحَجِّ يَأۡتُوكَ رِجَالٗا وَعَلَىٰ كُلِّ ضَامِرٖ يَأۡتِينَ مِن كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٖ
{Ўзларига аталган манфаатларга гувоҳ бўлиш ҳамда уларга ризқ қилиб берилган чорва ҳайвонларини (қурбонлик қилаётиб) Аллоҳнинг номини зикр қилиш учун (келадилар). Улардан ўзинглар ҳам тановул қилинглар, бечора мискинларга ҳам едиринглар.} (سورة الحج
: 28).
لِّيَشۡهَدُواْ مَنَٰفِعَ لَهُمۡ وَيَذۡكُرُواْ ٱسۡمَ ٱللَّهِ فِيٓ أَيَّامٖ مَّعۡلُومَٰتٍ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلۡأَنۡعَٰمِۖ فَكُلُواْ مِنۡهَا وَأَطۡعِمُواْ ٱلۡبَآئِسَ ٱلۡفَقِيرَ
{Кейин кирларини кетказсинлар. Назрларини тўла адо этсинлар ва «Қадимги Уй»ни тавоф қилсинлар!} (سورة الحج
: 29).
ثُمَّ لۡيَقۡضُواْ تَفَثَهُمۡ وَلۡيُوفُواْ نُذُورَهُمۡ وَلۡيَطَّوَّفُواْ بِٱلۡبَيۡتِ ٱلۡعَتِيقِ
{Сизлар учун уларда маълум муддатгача фойдалар бор. Кейин уларни сўйиш ўрни Қадимги Уйдир.} (سورة الحج
: 33).
لَكُمۡ فِيهَا مَنَٰفِعُ إِلَىٰٓ أَجَلٖ مُّسَمّٗى ثُمَّ مَحِلُّهَآ إِلَى ٱلۡبَيۡتِ ٱلۡعَتِيقِ
{Туя-молларни Биз сизлар учун Аллоҳнинг белгиларидан қилдик. Сизлар учун уларда яхшилик бордир. Уларни тик турган ҳолида бўғизлаётганингизда Аллоҳ номини зикр қилингиз. Йиқилиб, ёнлари ерга текканда эса улардан еяверинглар, қаноат қиладиган одам ва тиланчини ҳам таомлантиринглар. Шояд, шукр қилсангизлар деб, уларни сизларга бўйсундириб қўйдик.} (سورة الحج
: 36).
وَٱلۡبُدۡنَ جَعَلۡنَٰهَا لَكُم مِّن شَعَٰٓئِرِ ٱللَّهِ لَكُمۡ فِيهَا خَيۡرٞۖ فَٱذۡكُرُواْ ٱسۡمَ ٱللَّهِ عَلَيۡهَا صَوَآفَّۖ فَإِذَا وَجَبَتۡ جُنُوبُهَا فَكُلُواْ مِنۡهَا وَأَطۡعِمُواْ ٱلۡقَانِعَ وَٱلۡمُعۡتَرَّۚ كَذَٰلِكَ سَخَّرۡنَٰهَا لَكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ
{Аллоҳга уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормайди. Лекин У Зотга сизлар тарафингиздан бўлган тақво етиб боради. Мана шундай қилиб уларни сизларга бўйсундириб берди. Токи Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани учун У Зотга такбир айтинглар. Яхшилик қилгувчиларга хушхабар беринг.} (سورة الحج
: 37).
لَن يَنَالَ ٱللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَآؤُهَا وَلَٰكِن يَنَالُهُ ٱلتَّقۡوَىٰ مِنكُمۡۚ كَذَٰلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمۡ لِتُكَبِّرُواْ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا هَدَىٰكُمۡۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُحۡسِنِينَ